Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТЛИКЛАР УЧУН ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК!!!

    • Qog'ozga chop etish

    Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ва сектор раҳбарлари «ISHONCH» дўконлар тармоғининг Боғот филиали очилиш маросимида қатнашдилар ва ҳамюртларимизни янги имкониятлар билан қутладилар. Ушбу савдо дўкони «ISHONCH» дўконлар тармоғининг 64 -филиали ҳисобланади. «ISHONCH» дўконлар тармоғига 2010 йил 16 мартда асос солинган. «ISHONCH» дўконлар тармоғи Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент, Сирдарё, Хоразм, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Жиззах вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд бўлиб, эндиликда Боғот туманида ҳам ўзининг филиалига эга бўлди. Эндиликда Ишонч дўконлар тармоғининг Боғот тумани филиали очилиши муносабати билан 15 нафар янги ишчи ўрни яратилди ватуманимизнинг 15 нафар ёшлари доимий иш ўрнига эга бўлдилар. Айни дамда «ISHONCH» дўконлар тармоғида маиший техникалар, замонавий смартфонлар, мебеллар, уй-рўзғор буюмлари, спорт анжомлари, сантехника маҳсулотлари, автомобил эҳтиёт қисмлари, қурилиш материаллари, парфюмерия каби 7000дан ортиқ турдаги маҳсулотлар мавжуд.«ISHONCH» дўконлар тармоғидан бюджет ташкилоти ходимлари ва нафақадаги шахслар биргина паспортни ўзи билан муддатли тўлов шартномасини тузиб, 15 дақиқада маҳсулот харид қилишлари мумкин. «ISHONCH» дўконлар тармоғи шиддат билан ривожланиб бормоқда ва янги ҳудудларда ўз савдо филиалларини кўпайтириб бормоқда. «ISHONCH» дўконлар тармоғининг олий мақсади қисқа вақт ичида орзуларни ҳақиқатга айлантириб, уларга эришиш учун қулайлик яратиб, компания мавжуд бўлган ҳудудларида аҳоли турмуш тарзини ривожлантириш ва юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшишдан иборатдир.«Ишонч» дўконлар тармоғини танлаш учун сабаблар:- 7000 ҳилдан ортиқ маҳсулотлар ассортименти;- Муддатли тўловни расмийлаштириш учун фақат паспорт ва 15 дақиқа кифоя;- Маҳсулотларни етказиш ва ўрнатиш малакали мутахассислар томонидан бепул амалга оширилади;- Ҳар бир харид учун БОНУСлар мавжуд- Ҳар бир маҳсулот кафолатга эга- Мижозларни қўллаб-қувватловчи доимий акциялар- Тўловларни мобил иловалар орқали тўлаш имконияти;- Ягона алоқа маркази ва ижтимоий тармоқлар орқали мижозларни доимий қўллаб қувватлаш хизмати;- Савдо дўконлари дам олиш кунисиз ҳафтанинг 7 кунида иш фаолиятини олиб боради. Ҳа, дарҳақиқат, ислоҳотлар самараси бўлган янги «Ишонч» дўкони имкониятлари фақат инсон қадри учун хизмат қилишига ишонамиз. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?